Жиззах вилоятининг Зомин тумани ИИБга 26 март куни фирибгарлик ҳолати юзасидан мурожаат қилинди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Маълум бўлишича, 2016 йил август ойида Ём қишлоғида яшовчи, муқаддам судланган, 1975 йилда туғилган М. Арабов ва унинг отаси, 1946 йилда туғилган М. Арабов танишлари Ш. Имановнинг уйида унга «Қишлоқ қурилиш банк» Янгиобод тумани филиалида турган Nexia автомобилини тақиқдан чиқариб беришларини айтади.
Ота-бола унинг ишончига кириб, 28 миллион сўм пулини олади, бироқ берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади.
Кўрилган чоралар натижасида Мирмухтор ва Мирҳамид Арабов ушланди.
Изоҳ (0)