Қўшма Штатлар Ўзбекистон ҳукуматининг 6 нафар маҳбуси — журналист Ғайрат Михлибоев, инсон ҳуқуқлари фаоллари Йўлдош Расулов, Чўян Маматқулов, Қудрат Расулов ҳамда опа-сингил Меҳринисо ва Зулхумор Ҳамдамоваларни озод этиш
қарорини олқишлайди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси эълон қилган баёнотда
билдирилган.
Ҳужжатда Қўшма Штатлар Ўзбекистон ҳукуматининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини ҳал этиш, маҳбусларни озод қилиш орқали фуқаролик жамиятини фаоллаштиришга қаратилган ҳаракатларини маъқуллаши таъкидланган.
«Биз миллий ислоҳотлар дастури ва тараққиёт мақсадларини илгари суриш борасида Ўзбекистон ҳукумати ва фуқаролик жамияти ўртасида самарали алоқаларни йўлга қўйиш бўйича келгуси қадамларга чақирамиз», — дейилади баёнотда.
Изоҳ (0)