Шавкат Мирзиёев «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун Тошкентга келган бир қатор хорижий делегациялар раҳбарларини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.
Жумладан, давлат раҳбари 27 март куни «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могеринини қабул қилди.
Шунингдек, Президент Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилди.
Давлат раҳбари Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлини ҳам қабул қилди.
Изоҳ (0)