Даврон Саматов ҳукумат қарорига мувофиқ Ўзбекистон заргарлик саноати уюшмасининг раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси Президентнинг 2017 йил 15 ноябрдаги қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифаси республикамиз ҳудудида заргарлик санъатининг кўп асрлик анъаналарини сақлаш ва ривожлантириш ҳисобланади.
«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар 2020 йилгача Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар учун божхона тўловидан озод қилинган.
Изоҳ (0)