26 март куни 2:00 атрофида Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Les Ailes фаст-фуд ресторани ва «Чопар» пиццериясида ёнғин юз берди, деб ёзади UzNews Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизматига таяниб.
Ёнғин ҳақида маълумот соат 2:09 да берилган ва тезкор гуруҳ воқеа жойига соат 2:19 да етиб борган. 12 дақиқа ичида эса ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Маълум бўлишича, ёнғин «Чопар» пиццериясида бошланган. Аланга унга ёндош бўлган Les Ailes биносини ҳам қамраб олган.
Ёнғин натижасида жами 80 кв.м майдон ёниб кетган.
Ҳозирда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда, маълумотларга кўра, ушбу ёнғин натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган.
Изоҳ (0)