Нукус деҳқон бозори олдида жойлашган туннелни бузиш ва қайта таъмирлаш билан боғлиқ қурилиш ишлари давом этмоқда, деб ёзади «KRuz.uz».
Туннелни бузиш ва қайта таъмирлаш жараёнида ишчилар бир муаммога дуч келди: туннель тагидан сув чиқишни бошлади.
Мутахасиссларнинг фикрича, бу мавсумий табиий ҳолат бўлиб, баҳор келиши билан ер юмшаб сув сизиб чиқиши бошланади. Кунлар исиши билан сув сингиб кетади. Бундан ташқари, ёмғир сувларининг тўпланиши ҳам бунга сабаб бўлган.
Нукус деҳқон бозори олдидаги янги бекатнинг якуний қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Янги бекатга миллий услубдаги йўл панжаралари ўрнатилмоқда. Бундан ташқари, пиёдалар учун қулай кутиш ўриндиқлари ҳам мавжуд. Ушбу объект ишга тушиши билан бозорга келувчилар ва машиналарга анча қулайлик яратилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)