Оҳангарон туманида Isuzu ва MAN русумли юк машиналари тўқнашуви оқибатида 25 ёшли йигит вафот этди. Бу ҳақда Тошкент вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, 2018 йил 23 март куни соат 06:40 ларда 1995 йилда туғилган бешариқлик ҳайдовчи «Рапқон-Прогрес-Файз» МЧЖга тегишли Isuzu русумли юк автомашинасини бошқариб кетаётиб, «Олмалиқ—Тошкент» автомобиль йўлининг 22-километрида шу йўналишда олдиндан ҳаракатланиб кетаётган MAN юк машинаси билан тўқнашув содир этган.
«Ангрен Логистика маркази махсус юк транс» МЧЖга тегишли MAN юк машинасини 1962 йилда туғилган ангренлик эркак бошқариб келаётган бўлган.
Тўқнашув оқибатда Isuzu юк автомашинаси йўловчиси, 1995 йилда туғилган фарғоналик йигит олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Оҳангарон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)