• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади

    Ўзбекистон Президентининг «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

    Фото: Sputnik

    Фото: Sputnik

    Қарорда банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига, айниқса, ҳудудларда риоя этиш ҳамда молиявий очиқликни кенгайтириш, шунингдек, хизмат кўрсатиш маданияти ва банк тизимига бўлган ишончни янада оширишдаги бир қатор муаммо ва камчиликлар санаб ўтилган. Хусусан:

    Кредитларни ажратиш бўйича қарор қабул қилишда ваколатлар ҳаддан ташқари марказлашганлиги бош банклар ва уларнинг филиаллари ўртасидаги жавобгарликнинг аниқ чегараланишига тўсқинлик қилмоқда;

    Кредит буюртмаларини кўриб чиқишнинг мураккаб механизмлари кредитларни тезкор олиш имкониятларини чегараламоқда;

    Тижорат банклари томонидан микроқарзлар ажратилиши имкониятининг мавжуд эмаслиги микроқарзларни олиш даражасини оширишни таъминламаяпти, микрокредит ташкилотлар ва ломбардларнинг хизматлари бўйича юқори фоиз ставкалари аксарият ҳолатларда истеъмолчиларнинг молиявий ҳолати ёмонлашишига олиб келмоқда;

    Чакана банк хизматлари бозорининг паст даражада ривожланганлиги ва мижозлар билан ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйишнинг замонавий ёндашувлари мавжуд эмаслиги ортиқча бюрократия ва сансалорлик учун замин яратмоқда;

    Банк карталари асосида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш бўйича давлат процессинг ташкилотининг мавжуд эмаслиги чакана тўлов тизимларининг хавфсизлик, узлуксизлик ва ишончлилик даражасига таъсир кўрсатмоқда ва аҳолининг кенг қатламлари учун очиқ инновацион лойиҳаларни амалга оширишда замонавий технологик ечимларни илгари суришга тўсқинлик қилмоқда;

    Кредитларни (микроқарзларни) кўриб чиқиш ва ажратиш учун хизмат ҳақлари ва бошқа тўловларнинг ундирилиши қарзнинг реал қиймати ошишига олиб келмоқда;

    Шартномаларга хизматлар учун тарифлар, ажратилган кредитлар ва қабул қилинган депозитлар бўйича фоиз ставкаларни бир томонлама ўзгартиришни назарда тутувчи шартларни киритиш, шунингдек, бир хизматни қўшимча хизматдан фойдаланиш шарти билан кўрсатиш банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини бузмоқда;

    Банк тўлов карталаридан чет эл валютасини ечиш бўйича чекловларнинг мавжудлиги ва банкоматлар сонининг етарли эмаслиги валюта айирбошлаш амалиётларини амалга оширишда хизмат кўрсатишни талаб даражасида таъминламаяпти.

    Қарорга мувофиқ, банк хизматлари оммабоплигини оширишни таъминлаш ва банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Марказий банкининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

    Марказий банкнинг таркибий тузилмасида банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш, молиявий очиқликни ва аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларининг молиявий саводхонлигини ошириш асосий вазифалари бўлган Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати ташкил этилганлиги қайд этилди.

    Марказий банкка банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вазифаларини бажаришда:

    банк тизимида тизимли камчиликлар ва банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари бузилишларини аниқлаш, шунингдек, уларнинг олдини олиш;

    банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўйган кредит ташкилотларига нисбатан жавобгарлик чоралари кўрилишини таъминлаш;

    банк хизматлари истеъмолчиларининг бузилган ҳуқуқларини тиклашда маслаҳат бериш ва кўмаклашиш;

    молиявий очиқлик даражасини ошириш ва банк хизматлари истеъмолчиларининг саводхонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратиш топширилди.

    24.03.2018, 08:37   Изоҳ (0)   22882
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиззахда «Баҳор тароналари» кўрик-танлов ўтказилди

    23.03.2018, 23:33

    Тошкентдаги Инҳа университетида IBM Technology Academy форуми бўлиб ўтди

    23.03.2018, 23:20

    Содиқ Имомий: Роғун ГЭСи Ўзбекистонга ҳам электр энергияси етказиб беришга хизмат қилади

    23.03.2018, 23:08

    Ўзбекистон мусулмонлари идорасида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

    23.03.2018, 22:32

    Тошкентда почта жўнатмалари орқали марихуана уруғлари юборилишининг олди олинди

    23.03.2018, 21:31

    Арманистон ва Ўзбекистон ўртасида икки томонлама солиққа тортиш бекор қилинади

    23.03.2018, 21:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Милан мери Олимпиада объектлари қурилишида коррупцияга алоқадорликда гумонланмоқда

    Дунё | 22 июл, 18:45

    Аёллар учун офисда ишламай ҳам кўпроқ пул топиш мумкин бўлган 7 касб

    Лайфстайл | 22 июл, 18:40

    Ўзбекистондаги барча “тез ёрдам”да янги тизим йўлга қўйилмоқда

    Ўзбекистон | 22 июл, 18:30

    Ҳеч қандай рекламасиз муваффақият қозонган фильм: “Саияара” Ҳиндистон кинотеатрларини забт этди

    Кино | 22 июл, 18:21

    Солиқ қўмитаси мол-мулк ва ер солиғидан қарздор ташкилотлар ходимларини огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 22 июл, 18:08

    Ўзбекистондан чет элга доимий яшаш учун кўчиб кетганлар сони кўпайди

    Ўзбекистон | 22 июл, 17:55

    Чехословакия ва Украинанинг ўхшаш тақдири – Гитлер ўз босқинчилик ҳаракатларини қандай бошлаган эди?

    Дунё | 22 июл, 17:45

    Тошкентда тиббий кўрик вақти беморига шаҳвоний шилқимлик қилган шифокорга чора кўрилди

    Ўзбекистон | 22 июл, 17:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.