Перископлар ўрнига оптрон мачталар билан жиҳозланган АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларига тегишли янги сув ости кемаси Xbox томонидан ишлаб чиқарилган геймпад ёрдамида бошқарилади. У рақамли ва инфрақизил камералар ёрдамида мачта иши йўналишини назорат қилади, деб хабар берди Hi-Tech.Mail.Ru.
Кема қўмондонининг сўзларига кўра, аскарлар ёшлигида геймпадлардан фойдаланган ҳолда виртуал ўйинларни ўйнаб, улғайган. Эндиликда эски дастаклар ва рул тизимини ўрганиш қолди, бу ҳам анча қулай қилиб ишланган. Янги аскарларни бошидан бошлаб ўқитишдан кўра, сув ости кемаларининг интерфейсини замований ускуналарга алмаштириш анча самарали ва арзон бўлиб чиқди.
Оптрон мачталар — классик перископлар тизими ўрнига келган қурилмалардир. Мачтага ўрнатилган бир нечта камералар тасвирни юқори тиниқликда мониторга узатади. У оптик толага сигнал нурларини юборган ҳолда атрофни 360 даража кузатиш имконини беради.
Изоҳ (0)