Дунёдаги энг йирик интернет-ритейлер Amazon компанияси капитализацияси бўйича ўз рақиби Google’га тегишли Alphabet компаниясидан ўзиб кетди, деб хабар беради «РБК».
Нью-Йорк фонд биржасидаги савдо натижаларига кўра, Amazon акциялари ёпиқ савдо фоизига ошиб, компания капитализацияси 768 миллиард долларни ташкил этди.
Amazon бозор қиймати бўйича Apple компаниясидан кейин иккинчи ўринни эгаллади. Google капитализацияси бўйича ортда қолиши сезиларли даражада эмас, Alphabet’нинг капитализацияси 762,6 миллиард долларни ташкил этади.
Қайд этилишича, Amazon’нинг ўз позициясини мустаҳкамлаётгани инвесторларнинг компанияга бўлган муносабати билан боғлиқ.
Компания хизматларидан ҳар йили 196 миллион нафар мижоз фойдаланади.
Изоҳ (0)