Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Аҳмадхўжаев 20 март куни Silverleafe Capital Parthers (АҚШ) компанияси президенти Дэн Петтерсон бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар берди «Infocom.uz».
Музокараларнинг асосий мавзуси блокчейн технологияларни ривожлантириш масаласи бўлди. Томонлар ахборот технологиялари соҳасидаги янги ва истиқболли соҳа бўлган мазкур технологияларни ривожлантиришнинг сўнгги тенденциялари тўғрисида фикр алмашдилар.
Таъкидлаш жоизки, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ушбу технологияни фаол ривожлантириб келади. 2018 йилнинг 1 июнидан бошлаб Mirzo Ulugbek Innovation Center инновацион маркази ҳузурида Тақсимланган реестр (блокчейн) технологиялари бўйича ваколатли марказ ишга тушади. Марказ «блокчейн» имкониятларидан фойдаланиш учун шароитларни юзага келтиради, ушбу технологияни ўзлаштиришда кадрлар салоҳиятини ошириш ва маҳаллий ишлаб чиқувчиларни қўллаб-қувватлашни ташкил этади.
Шунингдек, меҳмонлар Ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этишни қўллаб-қувватлаш бўйича янгидан ташкил этилган Инновация Маркази фаолияти билан танишди.
Изоҳ (0)