Huawei кодли номи NEO-AL00 бўлган янги смартфонни ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.Ru.
Смартфон Android’да ишлайди, унда иккита SIM-карта учун слот бўлади, тезкор хотира 6 гигабайт.
Унинг энг диққатга сазовор жиҳати — ички хотира ҳажмидир. Номаълум смартфон 512 гигабайт ички хотирага эга бўлиши режалаштирилмоқда.
Агар у яқин орада сотувга чиқарилса, у ҳолда компания рекорд ўрнатади. Ҳозирга қадар ҳеч қайси компания 256 гигабайтдан катта хотирага эга бўлган смартфон ишлаб чиқармаган эди, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)