Американинг Сунъий интеллект лабораторияси тадқиқотчилари SoFi номли робот балиқни яратди. Балиқ сув остида денгиз ҳайвонларини қўрқитмасдан мустақил сузиб юриши мумкин, деб ёзмоқда «Корреспондент.net».
Ихтиро силикон резина ва юмшоқ пластикдан тайёрланган. Ўз саёҳати вақтида балиқ 15 метргача бўлган чуқурликда камерасига кўринганларни тасвирга олади. Бунда сузиш давомийлиги 40 дақиқани ташкил қилади.
Одам роботни пульт ёрдамида йўналишни белгилаган ҳолда бошқариши мумкин. Шу билан бирга, пульт робот тезлигини ўзгартиришга, шунингдек, сув остидаги саёҳат вақтида зарур бўладиган махсус ҳаракатларни амалга оширишга имкон беради.
Изоҳ (0)