Токиода жорий йил ўрталарида миллий маҳсулотларнинг мунтазам фаолият кўрсатувчи шоу-румини ўз ичига олган ўзбек савдо уйи очилади. Бу ҳақда Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бу ҳақда мамлакат делегациясининг Токиога Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларнинг янги трендлари инвестиция форумига расмий ташрифи чоғида келишувга эришилди. Форум ишида Япония давлат тизимлари ва муассасалари, банклар, корпорациялар, илмий-тадқиқот марказлари, олий ўқув юртлари ва ОАВнинг 150 га яқин вакили иштирок этди.
UzTrade ва Meiko Corporations лойиҳа бўйича шерикларга айланади. Улар ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг кенг ассортиментдаги маҳсулотлари намуналарини келгусида сотиш учун тақдим этиб боришни режалаштирган.
Рўйхатдан ўтказиш жараёни якунланганидан сўнг савдо уйига манзилига янги ва қайта ишланган мева-сабзавотлар, жумладан, қуруқ мевалар ва гилос, шунингдек, мош синов тариқасида етказиб берилади.
Изоҳ (0)