Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида 20 март куни ИИБга 4 йилдан бери алдаб келинаётган фуқародан ариза келиб тушди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
Шаҳарнинг Чорсу даҳасида яшовчи хусусий тадбиркор Содиқ Муҳаммад 2014 йил 15 апрель куни хусусий тадбиркор И. Алимовнинг уйида Хитойдан саломатликни тиклаш учун мўлжалланган билакузук ва ичимлик суви фильтрларини олиб келиб беришини айтиб, алдаш йўли билан ишончига кириб, 50000 доллар олган.
Бироқ берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.
Кўрилган чоралар натижасида Содиқ Муҳаммад ушланди.
Изоҳ (0)