Оқ Уй ходими Райан МакЭвой 18 март куни автобус бекатида ҳимояланган ProtonMail электрон почтасининг манзили ва пароли ёзилган варақни унутиб қолдирди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Варақни топиб олган киши манзил ва паролнинг ҳақиқий эканлигини текшириб кўришга жазм қилган. Оқ Уй ходими маълумотларни расмий ҳужжатлар учун мўлжалланган оддий қоғозга ёзган. Маълумотларни эълон қилиш учун ОАВ фойдаланувчининг шахсий маълумотларини яширган.
Электрон почтанинг шахсий ёки хизмат мақсадларида фойдаланилгани номаълум. ProtonMail ҳимояланган электрон почта бўлиб, хакерлар унга ҳужум қилганда, хатларни оча олмайди.
ProtonMail 20 март куни баёнот берган ва фойдаланувчиларни «паролга нисбатан бу каби аҳмоқлик қилмасликка» чақирган.
Изоҳ (0)