8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами куни Туркманистонда бўлиб ўтган тадбирлардан бирида аёлларга совға сифатида мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедов қўшиқлар куйлаётгани акс этган видеоёзув намойиш этилди. Ушбу видеоролик YouTube’га жойланди.
У гитара чалиб ижро этган қўшиқлар орасида 80 йилларда машҳур бўлган «Круг» гуруҳининг «Қорақум» қўшиғи ҳам бор эди. Қандайдир сабабларга кўра, ушбу байрам тадбири видеоси ўн кундан кейингина телевидение орқали кўрсатилди.
Изоҳ (0)