Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россия президенти Владимир Путинга 18 март куни бўлиб ўтган давлат раҳбари сайловида эришган ғалабаси муносабати билан табрик телеграммаси йўллади. Бу ҳақда «Известия» хабар бермоқда.
«Корея ва Россия ўртасида қадим тарихга эга бўлган дўстлик ва ҳамкорлик келгусида янада ривож топишига ишонч билдираман. Қудратли Россияни барпо этишдаги ишларингизда улкан зафарлар тилайман», — дейилади табрик матнида.
Ким Чен Ин Путиннинг президентлик лавозимига қайта сайланиши россияликларнинг катта ишончи ва қўллаб-қувватлашидан далолат беришини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Путинни президентлик сайловида эришган ғалабаси билан табриклагани маълум қилинганди.
Изоҳ (0)