Перу президенти Педро Пабло Кучински конгрессга истеъфога чиқиши юзасидан мурожаат қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Конгрессменлар овозини сотиб олишда айбланган 79 ёшли президент истеъфоси ҳақида расмий баёнот берди.
«Президент лавозимидан кетишим мамлакатим учун яхши бўлиши ҳақидаги қарорга келдим. Халқимиз менга имконияти берилмаган якдиллик ва уйғунлик йўлидан кетишига тўсқинлик қилиш, охирги кунлардаги мавҳумликдан ватаним ёки оилам азият чекишини истамайман», — деди Кучински.
Кучинскининг апрель ойида АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашуви белгилангани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)