Франциянинг собиқ президенти Николя Саркозига 2007 йили сайловолди компаниясини ноқонуний молиялаштирганлик иши бўйича айблов эълон қилинди. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.
Айблов «Пассив коррупция» (пора олиш), «Сайловолди компаниясини ноқонуний молиялаштириш» ва «Давлат маблағларини нолегал олиш ва эгалик қилиш» (Ливия назарда тутилмоқда) моддалари бўйича илгари сурилди.
Коррупция, молиявий ва солиқ қонун бузилишларига қарши кураш марказий бошқармасида 26 соат давом этган сўроқдан сўнг собиқ президент 21 март куни уйига қўйиб юборилди.
Саркози суд назорати остида бўлади, бироқ унга нисбатан назоратнинг айнан қандай усуллари қўлланишига аниқлик киритилмади.
Изоҳ (0)