Канаданинг Торонто университети олимлари «ўзга сайёраликлар кемаси» номини олган Оумуамуа юлдузлараро астероиди дастлаб икки юлдуздан иборат туркумда шаклланган деган хулосага келди. Бу ҳақда Phys.org. пресс-релизида маълум қилинди.
Тадқиқотчилар фикрича, Қуёш тизимига тегишли бўлмаган биринчи объект комета эмас, астероид эканлиги ғалати. Бироқ моделлаштириш натижалари Оумуамуа каби қояли объектлар икки каррали юлдузлар ёнида барқарор бўлмаган орбитага эга бўлишини кўрсатди.
Олимлар юлдузлардан бири юқори ҳарорат ва улкан массага эга бўлган тизим «ўзга сайёралик астероид» келиб чиққан жой учун эҳтимоли юқори «номзод» эканлигини кўрсатди.
Оумуамуа инсон томонидан аниқланган биринчи юлдузлараро объект бўлиб, унинг узунлиги 400 метр, диаметри эса 30 метрга етади. Объект 2017 йилнинг 19 октябрида Ердан 0,2 астрономик бирлик масофада аниқланган.
Изоҳ (0)