Европанинг INTEGRAL рентген обсерваторияси биринчи марта ноодатий космик ҳодисанинг гувоҳи бўлди. Олимлар нейтронли «вампир» юлдуз қўшниси — кекса қизил гигантдан материя ўғирлашини томоша қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Ҳодиса симбиотик эгиз рентгент юлдузларидан иборат камёб юлдуз тизимининг юзaга келиши ҳисобланади. Қизил гигант томонидан чиқарилган шамол оқимининг анчагина секин ва текис бўлиши қўшни юлдузнинг ўлик ядросини жонлантириш ва қайтадан уни ёқиб, юқори энергияли чaқинларни юзага келтириши учун етарли бўлган.
Изоҳ (0)