Тошкент шаҳрининг Миробод туманида 17 март куни автомобиль учун катта суммада маблағ бериб, на машина, на пулларини ололган фуқаро ИИБга мурожаат қилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Маълум бўлишича, 2017 йил май ойида Юнусобод туманида яшовчи О.Юлдашев Яшнобод туманида истиқомат қилувчи И.Арифжановга автосалондан Lacetti русумли автомобиль олиб беришини айтиб, 132 миллион сўм олади. Бироқ пулларини олиб, берган ваъдасини бажармай, ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборади.
Кўрилган чоралар натижасида О.Юлдашев ушланди.
Изоҳ (0)