Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг спорт мажмуаси майдонида Наврўз муносабати билан байрам сайли ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Байрам сайлида Қуролли Кучлар марказий ашула ва рақс ансамбли, эстрада хонандалари, шунингдек, Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий оркестри жамоаси ҳамда вазирликнинг «Турон» театр-студияси санъаткорлари иштирок этди.
Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари сумалак, кўк сомса каби баҳорий таомлардан тотиб кўрди.
Байрам тадбири режасига мувофиқ байрам дастуридан ўрин олган миллий куй ва қўшиқлар, рақс ва ўйинлар, спорт беллашувлари, жумладан, арқон тортиш, армрестлинг, мини-футбол, стол тенниси, волейбол ва болалар ўртасида шахмат-шашка бўйича мусобақалар, расм чизиш бўйича викториналар бўлиб ўтди.
Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти курсантларининг қўл жанги ҳамда саф элементлари билан кўргазмали чиқишлари, Мудофаа вазирлиги Марказий хизмат итлари питомниги томонидан кўрсатилган машқлар меҳмонлар олқишига сазовор бўлди.
Изоҳ (0)