Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Абдужаббор Абдувоҳидов Москвада Халқаро муносабатлар давлат институти (МГИМО) ректори Анатолий Торкунов билан учрашди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати маълум қилди.
Учрашувда Тошкент ва Москвадаги музокаралар давомида бир неча бор муҳокама этилган МГИМО ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ўртасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар МГИМОнинг Тошкентдаги филиалини очиш, қўшма таълим дастурлари борасидаги ишларни изчил давом эттиришга келишиб олди.
Учрашувда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Баҳром Ашрафхонов иштирок этди.
Изоҳ (0)