Самарқанд шаҳрида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги каналида маълум қилинди.
Таъкидланишича, ишлаб чиқариш соҳасида янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳолининг бандлик ва фаровонлик даражасини ошириш қарорнинг мақсадидир.
Қарор билан Самарқанд вилоятининг 14 та туманида (шаҳрида) жами 53,1 гектар майдонда кичик саноат зоналари (КСЗ) ташкил этилади.
КСЗ ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига бизнес режаларини бажариш, иш ўринларини яратиш ва сақлаш, барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган ҳолда 10 йиллик узоқ муддатли ижарага берилади.
Мазкур КСЗларда давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаси белгиланади.
Изоҳ (0)