Суперлиганинг 3-турида Наманганнинг «Навбаҳор» клуби амалдаги чемпион «Локомотив»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Намангандаги «Марказий» стадионда кечган баҳсга 25 300 нафар мухлис ташриф буюрди. Бу ҳозирча жорий мавсумдаги стадионга мухлислар ташрифи бўйича рекорд натижа, деб ёзмоқда МОҚ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, аслида Намангандаги стадионга 21913 нафар мухлис сиғдира олади. Лекин кеча катта футболни соғинган мухлислар севимли жамоалари иштирокидаги учрашувни томоша қилиш учун трибуналар зиналари, унинг атрофларидан жой олган.
Намангандаги мавсумнинг очилиш маросимида МОҚ президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов билан бирга Наманган вилояти ҳокими, Наманган вилояти футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Бозоров, Наманган шаҳри ҳокими, «Навбаҳор» клуби президенти Шавкат Абдураззоқов ҳам иштирок этди.
Изоҳ (0)