Интернет тармоқларида Samsung компаниясининг Galaxy А6 ва А6+ смартфонларини техник тавсифи пайдо бўлди, деб хабар берди Hi-Tech.Mail.Ru.
Агарда суратларга ишониладиган бўлса, Galaxy А6 ва А6+ 2018 йилда ишлаб чиқарилган А8 ҳамда А8+ версияларидан бироз соддароқ бўлади. Аммо ҳозирча уларга нисбатан арзон қисмлар — 18,5:9 экран, ингичка ҳошиялар, намдан ҳимоя каби Galaxy S8’даги каби элементлар ўрнатилиши номаълумлигича қолмоқда.
Ҳозирча фақатгина Galaxy А6 модели Galaxy A3’га ўрнатилган саккиз ядроли Exynos 7870 процессорига эга бўлиши маълум. Тезкор хотираси эса 3 гигабайтни ташкил этади.
Galaxy А6+ эса Snapdragon 625 процессорида ишлайди, у ҳам 8 ядроли. Тезкор хотираси эса 4 гигабайтга тенг. Иккала смартфон ҳам Android 8.0 Oreo операцион тизимида ишлайди.
Изоҳ (0)