Тайваннинг Economic Daily News журналида ёзилишича, Apple компанияси жорий йилда 11 дюймли дисплейга эга янги iPad Pro’ни сотувга чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Hi-Tech.Mail.Ru хабар берди.
Аввалроқ iPad Pro 10,5 дюймли дисплейга эга бўлиши ҳамда Home тугмачаси олиб ташланиши ҳақида маълум қилинганди. Тахминларга кўра, унинг дисплейи 11 дюймга тенг бўлади. Шунингдек, мақолада келтирилишича, 11 дюймли iPad Pro ҳамда 12,9 дюймли янгиланган iPad Pro Apple’нинг июнь ойида бўлиб ўтадиган Worldwide Developers Conference анжуманида тақдим этилади.
iPad Pro’нинг янги модели Face ID ҳамда саккиз ядроли анча тезкор Apple А11Х процессори билан жиҳозланади.
Шу билан бирга журналда қайд этилишича, Apple 2018 йилнинг биринчи ярмида iPhone’нинг янги моделини тақдим этишни режалаштирмаяпти.
Изоҳ (0)