Наврўз байрами арафасида Андижон шаҳрида савдо ярмаркалари ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Шаҳар маҳаллаларида иш бошлаган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаларидан «Андижонгўшцуцавдо», «Андижонбалиқ», «Элга хизмат» масъулияти чекланган жамиятлари, вилоятдаги агрофирмалар, паррандачилик корхоналари ва савдо ташкилотларининг, шунингдек, фермер хўжаликлари ҳамда деҳқонлар томонидан етиштирилган мева-сабзавот, озиқ-овқат ва полиз маҳсулотлари ўрин олган.
Савдога қўйилган маҳсулотлар нархи бозордагига нисбатан арзон. Намунали хизмат кўрсатилиши, савдоларнинг банк пластик карталари орқали йўлга қўйилгани кўпчиликка манзур бўлмоқда.
Бу каби савдо ярмаркалари вилоятнинг барча туман ва шаҳарлари марказларида ҳам ташкил этилди.
Изоҳ (0)