Рекс Тиллерсон АҚШ давлат котиби лавозимидан бўшатилди. Унинг ўрнини МРБ директори Майк Помпео эгаллайди, деб хабар беради Meduza.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг сўзларига қараганда, Помпео янги ишни «фантастик» даражада уддалайди. У Тиллерсонга хизмати учун миннатдорлик билдирди.
Шунингдек, президент МРБнинг янги раҳбари ким бўлишини айтди. Эндиликда ташқи разведка ташкилотига Жина Хэспел бошчилик қилади.
МРБга директор этиб биринчи марта аёл киши тайинланиши.
The Washington Post’га кўра, Трамп Тиллерсондан 9 март куни истеъфига чиқишни сўраган. Бунинг сабаблари ҳозирча маълум эмас.
Изоҳ (0)