Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

17 март куни Наманганнинг «Навбаҳор» футбол клуби Ўзбекистон Суперлигасининг 3-тури доирасида амалдаги чемпион «Локомотив»ни қабул қилади.

Фото: ЎФА

Фото: ЎФА

Бунгача наманганлик футболчилар 2 та сафар ўйинида иштирок этди. Биринчи сафар Бекободда «Металлург» билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган «Навбаҳор», 2-турда АГМК майдонида зафар қучишни уддалади — 2:1.

Шанба кунги беллашув эса мавсум бошидан буён Намангандаги биринчисидир. Шунинг учун ҳам у очилиш мақомида бўлади. ЎФА расмий сайтининг хабар беришича, ташкилот биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов мазкур очилиш ўйинига боради ва футболни стадионда томоша қилади. У аввалроқ «Нефтчи» ва «Насаф» жамоалари ўртасидаги мавсумнинг очилиш ўйинида ҳам иштирок этганди.

Стадионда футбол ўйини олдидан шоу-дастур бўлиб ўтади. ЎФА наманганлик футбол ишқибозлари учун Жасур Умиров, Нилуфар Усмонова ҳамда «Божалар» гуруҳини Наманганга олиб боришга қарор қилгани айтилган. Беллашув 20:00 да старт олади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди