«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси уч карра ота бўлиш бахтига етишди. Унинг аёли Антонелла Рокуццо Месси хонадонига учинчи ўғил фарзандни совға қилди.
Учинчи фарзандининг дунёга келиши йўлида Месси Ла Лиганинг «Малага»га қарши ўйинига бормай қўя қолди. Жамоадошлари эса етакчининг йўқлигини билдирмай, 2:0 ҳисобида зафар қучди. Месси эса учинчи фарзандига Чиро деб исм берди.
Хуш келибсан, Чиро! Шукр, ҳаммаси яхши ўтди. Она ва бола соппа-соғ. Биз жуда бахтлимиз!Лионель Месси, «Барселона» футболчиси
Аргентиналик ҳужумчининг бунга қадар Тьяго ва Матео исмли ўғиллари ҳам бор эди. Учинчи ўғил фарзанд туғилгач Месси афсонавий футболчилардан яна бири Дэвид Бекҳэм билан тенглашиб олди. Бироқ Бекҳэмлар хонадонида 2011 йилга келиб қиз фарзанд Харпер Севен ҳам дунёга келганди. Хўш, Месси-чи? У юришни давом эттирармикин? (:
Изоҳ (0)