2018 йил 10 март куни Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан вилоятнинг барча туман-шаҳарларида «Автопатруль рейд» профилактик тадбири ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Тадбирлар давомида ЙПХ инспекторлари томонидан маст ҳолда транспорт воситасини бошқарган 104 хайдовчи аниқланди. Бундан ташқари, тегишли ҳужжатларсиз транспорт воситаси бошқариш бўйича 114 та ҳолат аниқланди. Ушбу ҳолатлар бўйича мамурий баённомалар расмийлаштирилди.
Қоидабузарлар бошқарувида бўлган автомашиналар вақтинчалик жарима майдонларига қўйилди.
Изоҳ (0)