Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск ерости тоннеллари учун мўлжалланган ҳайдовчисиз ҳаракатланадиган автобус консептини намойиш этди. Meduza’нинг хабар беришича, бундай ерости жамоат транспорти тизими лойиҳаси Маскнинг The Boring Company компанияси томонидан тайёрланмоқда.
Тахминларга кўра, ушбу электробуслар тезлигини соатига 240 километргача ошира олади ва ўзи ҳаракатланаётган тоннеллар бўйлаб ва йўловчиларни чиқариш ва тушириш учун уларни ер сатҳига олиб чиқадиган лифтларда автоматик ҳаракатланади. Бу электробуслар учун битта автомобиль сиғадиган стандарт парковка жойи ҳажмида мингга яқин махсус лифтли майдончалар қурилиши режалаштирилган.
Better video coming soon, but it would look a bit like this: pic.twitter.com/C0iJPi8b4U
— Elon Musk (@elonmusk) March 9, 2018
Маскнинг таъкидлашича, йўловчи ва велсоипедчиларни ташиш янги транспорт тизими учун устувор вазифа бўлади. Унинг қўшимча қилишича, The Boring Company автомобилларни тоннеллар бўйлаб ташиш лойиҳасидан воз кечгани йўқ, бироқ биринчи галдаги масала — йўловчиларни ташишдир.
Лос-Анжелес шаҳри остида тоннеллар тизимини қуриш режаларини Илон Маск 2016 йил охирида эълон қилганди — дастлабки режа бўйича, бу тоннеллар бўйлаб автомобиллар ташилиши керак эди. 2017 йил августида Лос-Анжелес маъмурияти уч километрлик дастлабки тажриба тоннелини қуришга рухсат берди. Ичида Tesla автомобили турган тоннел бўлаги аллақачон жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинган.
Изоҳ (0)