Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш 42,6 фоизга кўпайди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Жорий йил январь февраль ойлари якуни бўйича 24 695 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилди. Ўтган йилнинг шу даврида кўрсаткич 17 315 донадан иборат бўлганди. Шу тариқа, ўсиш 42,6 фоизни ташкил этди.
Шунингдек, автомобиль двигателлари ишлаб чиқариш ҳам 51 фоизга кўпайди.
Бензин ишлаб чиқариш 17,2 фоизга кўпайди ва 205,8 минг тоннани ташкил этди (2017 йил бошида 175,6 минг тонна).
Изоҳ (0)