Tesla’нинг ҳайдовчисиз электр юк машинаси биринчи марта юк етказиб берди. Компания асосчиси Илон Маск тайёргарлик ва жўнатиш жараёнлари акс этган суратни ўзининг Instagram’даги саҳифасига жойлади.
Маскнинг сўзларига кўра, юк машиналари Tesla автомобиллари учун Спаркс шаҳридаги заводга ва Фримонт шаҳридаги йиғиш конвейерига аккумуляторлар етказиб берган.
Business Insider’нинг ёзишича, юк машиналари 2019 йилга қадар серияли ишлаб чиқаришга қўйилмайди. Маск юк машинасининг намунасини 2017 йилнинг ноябрь ойида намойиш этган. Шундан сўнг Tesla’га Pepsi, Walmart ва Anheuser-Busch компанияларидан юк машиналари учун буюртма келиб тушган.
Изоҳ (0)