Facebook’даги «Potrebitel.uz» гуруҳи аъзоси Чирчиқ дарёси соҳилларининг чиқиндилар уюмига айланиб кетгани масаласини яна кўтарди.
«Чиқиндиларни келтириб, дарё ёқасидаги чуқурга тўкишаётгани ҳақида шу ерга ҳам, порталга ҳам ёзгандим. Қурилиш чиқиндилари ташланаётгани ҳақидаги қуруқ расмий жавоб билан қутулишди. Кеча эса шундай манзара гувоҳи бўлдимки, одамнинг йиғлагиси келади. Яна қаерга ёзиш керак?» — дея қайд этди фойдаланувчи.
Постга фикр билдирган гуруҳ аъзоларининг баъзилари бундай вазиятнинг юзага келганлигини маданият ва таълимнинг паст даражаси билан боғлаган бўлса, баъзилар бунда масъул мансабдорларнинг лоқайдлигини айбдор қилган.
Кўпчилик фойдаланувчилар масала ечими — Ўзбекистонда чиқиндини қайта ишлаш заводларини кўпайтириш эканлигини таъкидлаган.
«Potrebitel.uz» гуруҳи аъзоси Тошкентнинг Сергели туманида Чирчиқ дарёси ёқасида ҳосил бўлган чиқиндилар тепалигининг суратларини аввал ҳам эълон қилган эди.
Изоҳ (0)