9—10 март кунлари Бухорога «Россия яҳудийлари конгресси» хайрия жамғармаси делегацияси ташкилот президенти Юрий Каннер ва россиялик таниқли телебошловчи Леонид Якубович раҳбарлигида ташриф буюрди. Бу ҳақда Live Bukhara хабар бермоқда.

Фото: Live Bukhara

Делегация Бухорода яҳудий жамоатчилиги, яҳудийлар маданият маркази вакиллари ҳамда шаҳар расмий маъмурлари билан учрашди.

Фото: Live Bukhara

Фото: Live Bukhara

Фото: Live Bukhara

Бухоро ҳокими Карим Камолов ҳамроҳлигида меҳмонлар тарихий ёдгорликлар билан танишди, вилоят ёшлар марказига ташриф буюрди ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.