Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида жорий йил 8 март куни қотиллик юз берди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
Шу куни соат 20:30 атрофида Ўртачил қишлоғи, Наврўз маҳалласида яшовчи, 2000 йилда туғилган М.Нуруллаева уйида турмуш ўртоғи, 1991 йилда туғилган М.Қулмуродовнинг бўйнидан сим билан бўғиб ўлдирди.
М.Нуруллаева қўлга олинди. Жиноятга рашк сабаб бўлгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)