Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизмати ходимлари томонидан Фарғона халқаро аэропортида ҳамда Марғилон, Қўқон темир йўл вокзалида келаётган ва кетаётган йўловчи аёлларга гул ва хизматга оид буклетлар бериб, 8 март— Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан табриклади. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Аёллар ва қизлар табриклаётган ички ишлар ходимларига раҳмат айтиб, эътибордан мамнун эканлигини билдирди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)