Бухоро шаҳар ИИБга Пойи Остона кўчаси 18 уйда яшовчи уй бекаси Марҳабо Икрамова ариза орқали мурожаат қилди, деб хабар беради Бухоро вилояти ИИБ.
Фуқаро ўз аризасида 25 февралдан 27 февраль кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг уйига ғайриқонуний равишда кириб, меҳмонхонасидаги жами баҳоси 31 688 000 сўмлик турли хилдаги тилла тақинчоқлари, 100 000 сўм нақд пуллари ва 1800 АҚШ долларини яширин равишда ўғирлаб, жабрланувчига катта миқдорда моддий зарар етказиб, воқеа жойидан яширинганлигини билдирган.
Ички ишлар органларининг тезкор ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Шофиркон тумани Ш.Ҳамроев МФЙ Ғалла қишлоғида яшовчи 1995 йилда туғилган Муҳриддин Файзуллаев содир қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.Файзуллаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 2-қисми «б» ва «в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)