Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хоразмлик «тадбиркор» Зангиотадаги ҳамкорининг 300 миллион сўмлик чинни маҳсулотини олиб, ўзлаштириб юборди. Бу ҳақда «Дарё»га Тошкент вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси маълум қилди.

Фото: Trend

Фото: Trend

Зангиота туманида яшовчи, «Тошкент» савдо мажмуасида савдо билан шуғулланувчи Акрам Маҳмудов (исм-шарифлар шартли) хоразмлик ҳамкорининг ножўя қилмишидан шикоят қилди.

Унинг айтишича, Хоразм вилоятида яшовчи, 1992 йилда туғилган Илҳом Атамурадов тезда сотиб бериши, харидорлар кўплигини айтиб, ундан умумий қиймати 300 миллион сўмлик чинни идиш олиб кетади. Бироқ уларни сотгандан сўнг пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборади.

Зангиота туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан И.Атамурадовга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим
Спорт
Энг тартибли ҳимояга эга Ўзбекистон, 69 гол ва юздан ортиқ сариқ карточка. U-20 Осиё Кубоги—2023 рақамларда
Маҳаллий
Ўзбекистон Марказий Осиёда ягона тўлов тизими яратишни таклиф қилди