Ўзбекистонлик халқаро гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова Малайзияда ўтган халқаро турнир ғолибасига айланди, деб ёзди «Оламспорт».
Аёллар байрами арафасида Куала-Лумпур First Friday Masters March—2018 турнирига мезбонлик қилган бўлиб, унда Ўзбекистон, Малайзия, Мьянма, Филиппин, Ҳиндистон, Вьетнам каби мамлакат шахматчилари чемпионлик учун кураш олиб борди. Регламентга кўра, мусобақа 9 та турдан иборат бўлиб, унда шахмат усталари айланма усулда куч синашиб чиқиши керак эди.
Гулруҳбегим 9 та имкониятнинг ҳеч бирида имкониятни бой бермади. У 4 та ўйинни ўз фойдасига ҳал қилган бўлса, яна 5 тасида дуранг қайд этди. Натижада 6,5 очко жамғаришга эришди. Қўшимча кўрсаткичлари рақобатчилариникидан яхшироқ бўлгани учун, бош мукофот айнан Тоҳиржоновага насиб этди.
Гулруҳбегим Тоҳиржонова ўзбекистонлик биринчи аёл гроссмейстер Нафиса Мўминованинг синглисидир.
Изоҳ (0)