Ўзбекистонда рентабеллик даражаси 20 фоизгача бўлган тақдирда мобил операторларининг даромад солиғи 14 фоизни ташкил этади. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.
Олдин бу солиқ 7,5 фоизга тенг эди.
«Мобил алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар юридик шахслар даромадига солиқ ставкаси қўллаш қоидалари»га ўзгаришлар Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қўшма қарори билан жорий этилди.
Ҳужжат 7 март куни эълон қилинди.
Изоҳ (0)