Ўзбекистонда яқин орада илк бор олий таълим муассасаси қошида тузиладиган болалар боғчалари тажрибаси амалиётга жорий этилади. Бу ҳақда «Podrobno.uz»
хабар бермоқда.

Фото: ЎзАМактабгача таълим вазири Агриппина Шинга кўра, иккита янги болалар боғчаси 2018 йил 1 сентябрда ишга тушириладиган Пучон университети филиали ҳудудида пайдо бўлади. Улар соҳа ривожи учун ўзига хос тажриба ва илмий-амалий майдонга айланади.
«Ҳар бир мактабгача таълим муассасаси 140 нафар болага мўлжалланган. Улардан бири умумий, иккинчиси эса махсус эҳтиёжли болалар учун бўлади. Боғчалар қурилиши ва жиҳозланиши корейс томони зиммасида бўлади», — деди Агриппина Шин ўзбек-корейс бизнес-форуми давомида.
Изоҳ (0)