Туркия Ироқ ҳарбий кучлари билан ҳамкорликда ушбу мамлакат ҳудудида «Курдистон ишчи партияси»га қарши ҳарбий операция ўтказади. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли баёнот берди, деб хабар қилади «Вестник Кавказа».
Вазирнинг таъкидлашича, Ироқ расмийлари қўшма операцияни 12 май куни ўтадиган парламент сайловидан сўнг бошламоқчи.
«Ироқ ҳукумати мамлакатни террорчи ташкилотлардан тозаламоқчи», — деди Човушўғли.
Изоҳ (0)