Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Аргентинанинг сўнгги диктатори Рейналдо Биноне 90 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда «Известия» хабар бермоқда.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Хунта томонидан амалга оширилган жиноятлар учун бир неча умрбод қамоқ жазоларига ҳукм қилинган Биноне ҳарбий госпиталда ўлгани билдирилмоқда. Бу ерга у саломатлиги ёмонлашгани сабабли келтирилганди.

1976 йили Аргентинада ҳокимиятни ҳарбийлар эгаллаб олади. Рейналдо Биноне эса 1982 йилда президент бўлди. Расмий манбаларга кўра, ҳарбий диктатура йиллари Аргентинада 18 минг фуқаро изсиз йўқолганди.

2016 йил май ойида суд Бинонени сиёсий рақибларни йўқ қилиш мақсадида «Кондор режаси» операцияси доирасида инсониятга қарши амалга оширилган жиноятларда айбдор деб топди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова