Чемпионлар Лигасида кетма-кет икки бор зафар қучган Мадриднинг «Реал» клуби, энди қаторасига учинчи чемпионлик учун қадам ташлади.
Гуруҳ босқичида «Тоттенҳэм»дан кейин иккинчи бўлиб қолган мадридликлар, чорак финалда ПСЖ билан тўқнаш келиб, Мадриддаги илк ўйинда 3:1 ҳисобида зафар қучганди. Томонларнинг Париждаги ўйинида ҳам Зидан шогирдлари устунлик қилди — 2:1. Ўтган ўйинда бўлгани каби бу сафар ҳам Криштиану Роналду рақиб дарвозасига йўл топди. Ғалаба голи эса Каземиро томонидан урилди.
Криштиану Роналдунинг дубли сабаб «Реал» биринчи ўйинда «ПСЖ» устидан зафар қучди
Ҳар икки жамоа сафида 1 тадан йўқотиш бор эди. Мезбонлар асосий футболчи Неймар хизматидан фойдалана олмаган бўлса, хорватиялик Лука Модрич «Қироллик клуби»га ёрдам бера олмади.ПСЖ бир йил аввал Испаниянинг бошқа бир жамоаси «Барселона» билан рақобатлаша олмаганди. Энди эса Ла Лиганинг амалдаги чемпиони «Реал» унга чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйди.
Чемпионлар Лигаси Нимчорак финал 6 март, сешанба
Изоҳ (0)