Наманган шаҳрида 3 март куни соат 14:04 ларда «Обиҳаёт» маҳалласи, Намонгоний кўчасида яшовчи, 1968 йилда туғилган Ихтиёр Эсоновнинг уйида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
Ёнғин оқибатида уйнинг 20 квадрат метр майдонининг шифт қисми, уй-жиҳозлари ёниб зарар кўрди. Ёнғин ўчириш вақтида уй эгасининг 2003 йилда туғилган ўғли жасади боши ва танасининг турли жойларига уриб, жароҳат етказилган ҳамда куйган ҳолда топилди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Янгиқўрғон тумани, Нанай қишлоғида яшовчи, 1994 йилда туғилган Муҳаммадсоли Раҳимбердиев ва унинг укаси, 1997 йилда туғилган Муҳаммадиёр Раҳимбердиев содир этгани аниқланди.
Уларнинг қўлга олингани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)